17-Iyun, 2021-yil

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг навбатдаги Қурултойи бўлиб ўтди

Қурултой жорий йил 16 июнь куни Тошкент шаҳар Маърифат марказида ўтказилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ва Қонунчилик Палатаси спикери, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Бизнес-омбудсман, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ҳамда мутасадди вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этишди.


Тадбир давомида Савдо-саноат палатаси раиси томонидан 2017-2021 йиллар давомидаги фаолияти юзасидан ҳисобот берилди ва палата фаолиятининг режалари ва устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Қурултойда Бизнес-омбудсман Д. Касимов ҳам сўзга чиқиб, сўнгги 4 йил давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.


Ҳисоботда, давлат ва назорат қилувчи органларнинг 864 та тадибркорларга нисбатан қабул қилинган ноқонуний қарорлари бекор қилинганлиги, уларнинг ҳуқуқларини бузган 1 164 нафар давлат органлари мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий ва 812 нафарига эса интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги ҳам таъкидланди.


Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларининг мулк-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 300 га яқин ҳолатда 90 млрд сўмлик зарарлар ундирилиб, 2 215 гектар ер майдонига бўлган тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тиклангани, 400 дан ортиқ тадбиркорлар фойдасига 52 млрд сўмлик маблағлар қайтарилганлиги ҳамда асоссиз ҳисобланган 246,2 млрд сўмлик қарздорлик ҳисобдан чиқарилганлиги ҳам айтиб ўтилди.


Қурултой якунида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, улар томонидан мамлакатнинг ишбилармон муҳитини яхшилаш юзасидан берилган амалий таклифлари муҳокама қилинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение