28-Noyabr, 2024-yil

Хусусий таълим: солиқ ва бошқа имтиёзлар

 “Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-403-сон, 22.11.2024) қабул қилинди.

 

2030 йилгача нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари учун амал қилувчи имтиёзлар:

барча турдаги солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади (ижтимоий солиқ бундан мустасно);

чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар учун даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан озод қилинади;

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ўқув жиҳозлари учун божхона тўловларидан озод қилинади (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).

 

2025 йилдан бошлаб:

хорижий педагоглар учун "А-2" ўқитувчилик визалари;

хориждан жалб қилинган мутахассислар учун меҳнат рухсатномаси йиғими 30 баравардан 1 бараварга камайтирилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение