
“Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-403-сон, 22.11.2024) қабул қилинди.
2030 йилгача нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим
ташкилотлари учун амал қилувчи имтиёзлар:
барча турдаги солиқлар ва
йиғимлардан озод қилинади (ижтимоий солиқ бундан мустасно);
чет эллик ўқитувчи ва
мутахассислар учун даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан озод қилинади;
Ўзбекистонда ишлаб
чиқарилмайдиган ўқув жиҳозлари учун божхона тўловларидан озод қилинади (божхона
расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).
2025 йилдан бошлаб:
хорижий педагоглар учун
"А-2" ўқитувчилик визалари;
хориждан жалб қилинган
мутахассислар учун меҳнат рухсатномаси йиғими 30 баравардан 1 бараварга
камайтирилади.