21-Noyabr, 2024-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорга 829 млн сўм қайтарилиши таъминланди

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор ечиб олинган маблағни қайтаришда ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, “Зафар оил” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Бухоро вилояти солиқ бошқармаси ходимлари томонидан ҳисоб рақамидан ортиқча ечиб олинган маблағни қайтаришда муаммога дуч келган.

 

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг ҳисоб рақамига 829 млн сўм маблағ қайтарилди.

 

Ҳурматли тадбиркорлар, агар сиз ҳам шунга ўхшаш муаммога дуч келсангиз, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилинг. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение