14-Noyabr, 2024-yil

Тамғасиз сув ҳисоблагичлар учун жарима тўланмайдиган бўлди

Хоразм вилоятида фаолият юритувчи “Урганч Лаззат нон” МЧЖ, “Қўчқор боғбон” МЧЖ ва “Явкач” МЧЖ раҳбарлари “Хоразм сув таъминоти” АЖ ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.


Аниқланишича мазкур жамиятларда ичимлик сувини истеъмол қилиш бўйича ўрганишлар ўтказилиб, ичимлик сув ҳисоблагичларининг давлат тамғаси йўқлиги аникланган хамда жарима қўллаш бўйича далолатномалар расмийлаштирилган.


Ҳолат Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилганда жамиятларда текширув ўтказилишидан қисқа вақт олдин ичимлик суви ҳисоблагичлари “Хоразм сув таъминоти” АЖ ходимлари талабига кўра янгисига - масофадан узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларига алмаштирилганлиги, бироқ, уни ўрнатган инспектор томонидан кейинроқ ўрнатилиши таъкидланиб, тамға ўрнатилмай қолиб кетганлиги маълум бўлди.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари саъй-ҳаракати натижасида юқоридаги ҳолатларда тадбиркорларнинг айбсизлиги ўз тасдиғини топиб, тадбиркорларга қўйилган асоссиз жарималар бекор қилиниши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение