6-Noyabr, 2024-yil

Фаолияти тўхтаган ширкатларга асоссиз тайинланган жарималар бекор қилинди

Бизнес-омбудсманга Қашқадарё вилоятида фаолияти тўхтаган еттита хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари солиқ органи томонидан асоссиз жарима қўлланилганидан норози бўлиб мурожаат йўллади.

Аниқланишича, ушбу ширкатлар 2020 йилда фаолияти тўхтатилиб, уларнинг дебитор-кредитор қарздорликлари ва бошқа барча молиявий ҳужжатлари янги ташкил этилган бошқарув сервис компанияларига ўтказилган.

Бироқ, фаолияти тўхтаган ширкатларга техник хато сабабли ўз вақтида солиқ ҳисоботлари топширилмаган деб, жами 23 800 000 сўм маъмурий жарима қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.

Мурожаатни ўрганиш давомида ширкатларга нисбатан асоссиз жарима қўлланилганлиги ўз тасдиғини топди.

Кўрилган амалий чоралар натижасида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддаси 1-бандига асосан вилоят солиқ бошқармасининг 31.10.2024 йилдаги қарорлари асосида жарималар бекор қилиниши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение