25-Sentabr, 2024-yil

Тиббий ва соғломлаштириш туризми ривожланади

 «Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-335-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди.

 

Янги қарорга кўра, тиббий ва соғломлаштириш туризми соҳасида бир қатор ўзгаришлар кутилмоқда.

 

«Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури: бу дастур орқали тиббий хизматлар сифати янада оширилади.

Тиббий туризм кластерлари: консалтинг, диагностика, даволаш, туроператор, транспорт ва тиббий таржимон хизматларини бир жойда таклиф этувчи кластерлар ташкил этилади.

«Авиценна» бренди: Ўзбекистоннинг тиббий ва соғломлаштириш туризми бренди яратилади.

Тоифали санаторийлар: юлдузли меҳмонхоналар типидаги санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади.

Санаторий-курорт зоналари: тоғли, шифобахш балчиқ ва сувли ҳудудларда махсус зоналар ташкил этилади.

E-mehmon дастурига уланишда имтиёз: хусусий тиббиёт муассасалари дастурга бепул уланишлари мумкин.

Халқаро аккредитация учун қўллаб-қувватлаш: хусусий тиббиёт муассасалари халқаро аккредитациядан ўтиш харажатларининг бир қисмини қоплаб олишлари мумкин.

Электрон платформа ва ягона реестр: тиббиёт муассасалари рейтингги ва улар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон платформа ҳамда ягона реестр яратилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение