«Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-335-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди.
Янги қарорга кўра, тиббий ва соғломлаштириш туризми соҳасида
бир қатор ўзгаришлар кутилмоқда.
«Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури: бу дастур орқали
тиббий хизматлар сифати янада оширилади.
Тиббий туризм кластерлари: консалтинг, диагностика, даволаш,
туроператор, транспорт ва тиббий таржимон хизматларини бир жойда таклиф этувчи
кластерлар ташкил этилади.
«Авиценна» бренди: Ўзбекистоннинг тиббий ва соғломлаштириш
туризми бренди яратилади.
Тоифали санаторийлар: юлдузли меҳмонхоналар типидаги
санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади.
Санаторий-курорт зоналари: тоғли, шифобахш балчиқ ва сувли
ҳудудларда махсус зоналар ташкил этилади.
E-mehmon дастурига уланишда имтиёз: хусусий тиббиёт
муассасалари дастурга бепул уланишлари мумкин.
Халқаро аккредитация учун қўллаб-қувватлаш: хусусий тиббиёт
муассасалари халқаро аккредитациядан ўтиш харажатларининг бир қисмини қоплаб
олишлари мумкин.
Электрон платформа ва ягона реестр: тиббиёт муассасалари
рейтингги ва улар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон платформа
ҳамда ягона реестр яратилади.