Янги жорий этилган имтиёзлардан ташқари, ҳудудлардаги ёшларнинг турмуш тарзини ўзгартириш,
уларнинг имкониятларини кенгайтирадиган комплекс тизим амалга оширилмоқда. 2020 йилнинг декабрь
ойида “1+1” тамойили ишлаб чиқилди ва
унинг асосида республика бўйича ишчи гуруҳлар тузилди. Янги тамойил доирасида ҳудудларда
“Ёшлар дафтарлари”га киритилган ёшларни иш билан таъминлаш ва касб-ҳунарга
ўқитиш амалиёти кенгайтирилди. Шу билан бирга, тадбиркорликка ўрганиб, ўз
фаолиятини йўлга қўйишни истаган ёшлар рўйхатлари тузилиб, ушбу ёшларни
тадбиркор ва ҳунармандларга бириктириш амалиёти жорий этилди. Касб-ҳунар ва
тадбиркорлик курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификатга эга бўлган
ёшларга кредитлар ажаратилмоқда. Ушбу мақсадларга 45 млн. АҚШ доллар йўналтирилган.[1]
Олиб борилган ишлар
натижасида, жорий йилнинг апрель ҳолатига республика бўйича ташкил этилган ўқув
курсларини 26 мингдан ортиқ ёшлар
ўтиб, уларнинг 4 135га кредит
ажратиб берилди. Шу билан бирга, 36 мингдан
ортиқ ёшлар тажрибали тадбиркор ва хунармандларга бириктирилишига эришилди. Жорий
йилнинг охиригача камида 500 минг нафар ёшни иш билан таъминлаш юзасидан вазифа
белгиланди ва бугунги кунда ушбу вазифани бажариш юзасидан ишлар амалга
оширилиши давом этмоқда.
Республикадаги рўй
бераётган ўзгаришларнинг барчаси, биринчи навбатда, ёш кадрларни тайёрлашдан
бошланиши лозим. Айни дамда ёшлар иш топишда кўплаб қийинчиликларга дуч
келмоқда ва шу масалада улар жуда заифдир. Шу сабабли ёшларнинг меҳнат бозорида
жой топиши ва ўзларини, оилаларини барқарор даромад билан таъминлаши учун
шароит яратиш ишларини изчил йўлга қўйиш лозим.
Ушбу йўналиш давлатимиз
олдида турган устувор вазифалар сирасига киради. Шу билан бирга, ёшларнинг
бандлиги таъминлаш учун барқарор пойдеворни барпо этиш бошланганлигига барчамиз
гувоҳ бўлмоқдамиз. Пойдевор қанчалик мустаҳкам бўлса, унинг устига шунчалик муҳташам бино қурилади ва узоқ йилларга хизмат
қилади.
[1]Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини
такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарори