7-Avgust, 2024-yil

Тадбиркорлар мурожаатини вақтида кўриб чиқмаган 10 нафар ҳоким ёрдамчиси жавобгарликка тортилди

Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши таҳлил қилинганда айрим мансабдорлар томонидан муддатлар бузилаётгани аниқланди.

 Вазирлар Маҳкамасининг 373-сон қарорига кўра, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорнинг кредит олиш учун аризасини кўриб чиқиб, унинг фаолияти ва имкониятларини ўрганиши, фотоҳисобот ва жойлашув харитасини илова қилган ҳолда 5 кун ичида Ягона электрон платформага тавсия ёки рад хулосасини киритиши шарт.

 Бироқ баъзи ҳоким ёрдамчилари томонидан мазкур талаб ўз вақтида бажарилмагани сабабли айрим тадбиркорларнинг мурожаатлари ўз муддатларида кўриб чиқилмади.

 Ана шундай қонунбузилиш ҳолатларига Наманган вилоятидаги 10 нафар ҳоким ёрдамчилари томонидан йўл қўйилганлиги аниқланди ва уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение