1-Avgust, 2024-yil

Экспортчилар муаммолари юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди – ФОТОРЕПОРТАЖ

 

Президентнинг тадбиркорлар билан бўлажак очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш мақсадида 1 август куни ҳукумат вакиллари ва экспортчилар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.

 

Учрашувда Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

 

Давра суҳбатида экспорт қилувчи корхоналар вакиллари ўзлари дуч келаётган муаммолар, экспорт жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифларини баён қилишди.

 

Мутасаддилар томонидан билдирилган барча масалалар диққат билан тингланиб, ҳар бир муаммонинг ечими юзасидан тегишли чоралар кўриш вазифаси қўйилди.







Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение