10-May, 2021-yil

Хоразм вилоятида бизнес-тренинглар ўтказилди


Бизнес-омбудсман томонидан Конрад Адэнауер жамғармасининг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси билан биргаликда бизнесини яратиш ва ривожлантириш асосларига бағишланган навбатдаги ўқув тренинглари ўтказилди.


Тренинглар жорий йилнинг 5-8 май кунлари Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида бўлиб ўтди.

Тренингларнинг мақсади республикада ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, ёшларни, хусусан хотин-қизларни тадбиркорликка фаол жалб қилиш, уларнинг ташаббусларини бошлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, шунингдек, давлат томонидан берилаётган имтиёз ва преференцияларни тушунтириш.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение