25-Iyun, 2024-yil

Тадбиркор ноқонуний ҳисобланган 200 млн сўмга яқин қарздорликдан озод қилинди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида фаолият кўрсатувчи "Миллий таомлар" (номи ўзгартирилган) масъулияти чекланган жамияти раҳбари газ таъминоти корхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, корхона барча талабларга асосан фаолият юритиб, газ ҳисоблагични қонуний равишда ўрнатган ва сервис хизмати шартномасига эга бўлган. 2024 йил 28 март куни “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишда далолатнома асосида 231 млн сўм қарздорлик ҳисобланган.

 

Бизнес-омбудсман аралашуви билан "Ўзэнергоинспекция"нинг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан қайта ҳисоб-китоб ўтказилди. Натижада, ҳақиқий қарздорлик 33 млн сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Тадбиркор ноқонуний ҳисобланган 200 млн сўмга яқин қарздорликдан озод қилинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение