12-Iyun, 2024-yil

Тадбиркорлар диққатига!

Бизнес юритишда муаммоларга дуч келяпсизми? Бу борада ўз фикр ва таклифларингиз борми?

 

Сизни эшитишга ва қўллаб-қувватлашга тайёрмиз! Ҳар бир овоз биз учун муҳим!

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан бўлиб ўтадиган навбатдаги очиқ мулоқоти доирасида ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдириш имкониятини қўлдан бой берманг!

 

Мурожаатингизни "Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот" электрон платформаси, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, «Тадбиркор виртуал офиси», Cаll-марказ хизмати, ижтимоий тармоқлар орқали юборишингиз ҳамда сайёр қабулларда билдиришингиз  мумкин!

 

Шошилинг! Президент билан очиқ мулоқотга оз фурсат қолди!

 

Биргаликда тадбиркорлик муҳитини яхшилаб, юртимиз равнақига ҳисса қўшайлик!

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение