
Бизнес юритишда муаммоларга дуч келяпсизми? Бу борада ўз
фикр ва таклифларингиз борми?
Сизни эшитишга ва қўллаб-қувватлашга тайёрмиз! Ҳар бир овоз
биз учун муҳим!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан
бўлиб ўтадиган навбатдаги очиқ мулоқоти доирасида ўз фикр-мулоҳазаларингизни
билдириш имкониятини қўлдан бой берманг!
Мурожаатингизни "Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот"
электрон платформаси, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, «Тадбиркор виртуал
офиси», Cаll-марказ хизмати, ижтимоий тармоқлар орқали юборишингиз ҳамда сайёр
қабулларда билдиришингиз мумкин!
Шошилинг! Президент билан очиқ мулоқотга оз фурсат қолди!
Биргаликда тадбиркорлик муҳитини яхшилаб, юртимиз равнақига
ҳисса қўшайлик!