26-Aprel, 2021-yil

Бизнес-омбудсман ҳокимнинг ноқонуний қарорини бекор қилинишига эришди

Сирдарё вилоятидаги “Jasur” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги Сайхунобод туман ҳокимлигининг қароридан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Сайхунобод туман ҳокими қарори билан “Jasur” фермер хўжалигига 31.7 га ер майдони ажратилиб, фермер хўжалиги ва ҳокимлик ўртасида 50 йил муддатга ер ижара шартномаси тузилган. Кейинчалик, ҳокимлик фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини бир томонлама бекор қилиш ва ажратилган ер майдонини ер фонди захирасига қайтариш тўғрисида ноқонуний қарор қабул қилган.

Ваҳоланки, Ер кодексининг 24-моддасига мувофиқ, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Гулистон туманлараро маъмурий судига шикоят аризаси киритилди ва натижада туман ҳокимлигининг ноқонуний қарорини бекор қилиш бўйича суд қарори қабул қилинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение