24-Aprel, 2021-yil

Олмалиқ шаҳар ёшларига 1,9 миллиард сўмдан ортиқ кредит ажратилишида кўмаклашилди

Бизнес-омбудсман томонидан Олмалиқ шаҳридаги ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида уларга кредитлар ажратилишида кўмаклашилди.

Олмалиқ шаҳридаги ёшлар ва хотин-қизлар билан ўтказилган учрашувларда иштирокчиларнинг аксарияти мустақил иш бошлашга тайёрлигини, бироқ кредит расмийлаштириш ва кредит учун гаров таъминотида муаммолар юзага келаётганини билдирган. Учрашувлар давомида “Халқ банки” ҳудудий бўлинмаси раҳбарлари томонидан “Ҳар бир оила — тадбиркор” ва “Ёшлар — келажагимиз” дастурлари асосида ёшларга имтиёзли кредит ажратиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтириш берилди ва бу жараён устидан доимий мониторинг ўрнатилди.

Таъкидлаш жоизки, 2021 йилнинг январь-февраль ойларида манзилли дастурлар доирасида банк томонидан 3 нафар фуқарога 79,5 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилган. Бизнес-омбудсман томонидан имтиёзли кредитларнинг ажратилиши устидан мониторинг олиб борилиши натижасида жорий йилнинг март-апрель ойларида 67 нафар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ёшлар ва хотин-қизларга 1,9 миллиард сўмдан ортиқ кредит ажратилишига кўмаклашилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение