24-May, 2024-yil

Дирекциялар ва саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар муайян солиқлардан озод этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (20.05.2024 йилдаги ПҚ-181-сон) қабул қилинди.


Унга кўра Шароф Рашидов туманида, шунингдек, Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш орқали, чармни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади.

 

Саноат зоналари ҳудудида қуриладиган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ёки ижара асосида берилади.

 

Хорижий брендларни жалб қилган пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга «сорсинг» компаниялари учун сарфланган харажатнинг 30 минг АҚШ долларигача қисми қоплаб берилади.

 

2026 йил 1 январга қадар Дирекциялар ва саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади.

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение