Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал, ипакчилик
ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги қарори (20.05.2024 йилдаги ПҚ-181-сон) қабул қилинди.
Унга кўра Шароф Рашидов туманида, шунингдек, Оҳангарон туманида
ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш орқали, чармни
чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган чарм-пойабзал
саноати кластерлари ташкил қилинади.
Саноат зоналари ҳудудида қуриладиган ишлаб чиқариш
бино-иншоотлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб
тўлаш шарти билан ёки ижара асосида берилади.
Хорижий брендларни жалб қилган пойабзал ва чарм-атторлик
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга «сорсинг» компаниялари учун
сарфланган харажатнинг 30 минг АҚШ долларигача қисми қоплаб берилади.
2026 йил 1 январга қадар Дирекциялар ва саноат зоналарида
ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан
фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади.