21-May, 2024-yil

Қурилиш соҳасидаги тадбиркорнинг маблағи ундириб берилди

 Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи «Сарвар» (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи “Сарвар” МЧЖ бошқа бир тадбиркор билан шартнома тузиб, маҳсулот етказиб берган бўлишига қарамай, шартномада кўрсатилган маблағ тўлаб берилмаган.

 

Иккала жамият ҳам АТ “Халқ банки” Янгиер шаҳар филиали мижозлари ҳисобланганлиги боис “Сарвар” МЧЖ 2023 йил декабрь ойида банкка мижозидан қарзни ундириб бериш тўғрисида талабнома юборган.

 

Бироқ банк тадбиркордан қарзни ундириш бўйича бир неча марта ариза олганлиги ва акцептсиз тўловни амалга ошириш учун асослар етарли бўлганлигига қарамай, бу талабни бажармаган.

 

Акцепт – тўловчининг, тўлов унинг ҳисобидан амалга оширилишига розилиги ёки қарздорликни тан олганлиги.

 

Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида ундирилиши лозим бўлган маблағ “Сарвар” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение