23-Aprel, 2021-yil

Тадбиркорнинг ҳуқуқини бузган солиқ органи мансабдори жазоланди

Бизнес-омбудсман томонидан Андижон вилоятида автомобилларга ёқилғи қуйиш хизмати билан шуғулланувчи “Entity” МЧЖ (номи ўзгартирилган) вилоят солиқ бошқармаси ходимининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, “Entity” МЧЖ томонидан 2020 йилнинг январь-апрель ойлари учун солиқ органига ҚҚС бўйича ҳисобот тақдим этилиб, тегишли суммаси бюджетга тўланган бўлсада, вилоят солиқ бошқармасининг камерал текшируви натижасига кўра, Жамият томонидан ушбу ҳаракатлар амалга оширилмаган деб топилган ва унга 2,5 миллион сўм миқдорида асоссиз молиявий жарима қўлланилган.

Солиқ органи мансабдорининг ушбу асоссиз ва ноқонуний ҳаракатлари бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Давлат солиқ қўмитасига киритилган тақдимномаси натижасида тадбиркорнинг ҳуқуқини бузган мансабдор интизомий жазога тортилди ва “Entity” МЧЖга қўлланилган жарима бекор қилинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение