8-May, 2024-yil

Ипакчилик соҳасида бозор механизмлари жорий қилиниши жадаллаштирилади

“Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-72-сон, 03.05.2024 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида 2024–2027 йиллар давомида:

 

тутзорлар ер майдони 160 минг гектарга, дала четларидаги якка қатор экилган тут дарахтлари сони 500 миллионга;

 

республикада ипак қурти уруғига бўлган эҳтиёжни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга;

 

республикада ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга ҳамда уни қайта ишлаш даражаси 75 фоизга етказилади.

 

Президент Фармонида (ПФ–85-сон) назарда тутилган 105 минг гектар ер майдони “E-auksion” электрон савдо платформасига ижарага бериш учун аниқланган бошланғич баҳосининг 10 фоизи миқдоридаги нарх билан жойлаштирилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение