“Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини
жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ-72-сон, 03.05.2024 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида
2024–2027 йиллар давомида:
тутзорлар ер майдони 160 минг гектарга, дала четларидаги
якка қатор экилган тут дарахтлари сони 500 миллионга;
республикада ипак қурти уруғига бўлган эҳтиёжни
маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга;
республикада ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга
ҳамда уни қайта ишлаш даражаси 75 фоизга етказилади.
Президент Фармонида (ПФ–85-сон) назарда тутилган 105 минг
гектар ер майдони “E-auksion” электрон савдо платформасига ижарага бериш учун
аниқланган бошланғич баҳосининг 10 фоизи миқдоридаги нарх билан жойлаштирилади.