1-May, 2024-yil

«Инсон учун» кўргазмаси бошланди – ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун, 1 май куни «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар залида «Инсон учун» савдо кўргазмаси бошланди.

 Унда имконияти чекланган юртдошларимиз томонидан яратилган ҳақиқий ижод намуналари намойиш этиляпти. Бу кун улар учун чинакам байрамга айланди десак, муболаға бўлмайди!


Мазкур тадбир имконияти чекланган шахсларни иш билан таъминловчи тадбиркорлар учун ўз маҳсулотларини намойиш этиш ва муваффақиятлари билан ўртоқлашиш учун ажойиб имкониятдир.

 

Мазкур кўргазмада ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган ишбилармонлар ва ҳунармандлар ўзларининг моҳирона яратилган ноёб асарлари билан иштирок этмоқда. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад нафақат бизнесни ривожлантириш, балки ногиронлиги бўлган шахсларнинг мамлакат иқтисодиётидаги иштирокини ҳам рағбатлантиришдир.

 

“Инсон учун” савдо кўргазмаси доирасида республикамизнинг турли ҳудудларидан тадбиркорларга ушбу тадбирда иштирок этиш имконини берувчи онлайн савдолар ташкил этилгани алоҳида эътиборга молик. Шу тариқа, кўргазмага шахсан ташриф буюра олмаганлар ҳам ноёб маҳсулотларни харид қилиш ва имконияти чекланган шахсларни иш билан таъминловчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлди.

 

Ушбу кўргазма бизнеснинг ижтимоий масъулият воситасига айланишининг ёрқин намунасидир. Ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорлар ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш ва молиявий мустақилликка эришиш имконини берувчи иш ўринларини яратади. Улар чекловлар муваффақиятга тўсқинлик қилмаслигини ва ҳар бир инсон тенг имкониятларга эга эканлигини исботлайди.

 

Ногиронлиги бўлган шахсларни қамраб олиш ва ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойиллари асосида тадбиркорлик ривожига хизмат қилувчи бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга.

 

Тадбир 2 май куни давом этиши режалаштирилган.

Бу имконияти чекланган ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, маҳсулотларини кенг оммага намойиш қилиш, бизнесини ривожлантириш учун ажойиб имконият ҳисобланади.

 Унда сиз ҳам албатта иштирок этинг, маҳсулотлардан харид қилиб, хайрли тадбирга ўз ҳиссангизни қўшинг!

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение