Наманган шаҳрида фаолият юритувчи “Рашид” (номи
ўзгартирилган) хусусий корхонаси Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги бош бошқармаси ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга
мурожаат қилди.
Аниқланишича, дастлабки мурожаатда тадбиркорнинг кўп қаватли
турар жой мажмуасини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларига Наманган вилояти
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан ижобий хулоса
берилган. Кейингиларида қонунчилик ҳужжатларига асосланмаган ҳолда рад этиб келинаётгани
учун тадбиркор бу хабарномани ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан Наманган
туманлараро судига ариза ёзган.
Биринчи инстанция суди томонидан ариза рад этилган. Шундан сўнг
тадбиркор Бизнес-омбудсмандан апелляция инстанциясида унинг қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиб, суд жараёнида иштирок этишини сўраган.
Бизнес-омбудсман девони ходими суд жараёнида қатнашиб,
тадбиркорнинг қонуний талаблари асосида судга маълумотлар тақдим этди: Наманган
вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан қонунчилик
ҳужжатлари талаблари бузилганлиги исботлаб берилди.
Натижада Наманган вилояти маъмурий суди аппеляция
инстанциясининг ҳал қилув қарори қабул қилиниб, биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарори бекор қилинди ва тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.