13-Aprel, 2021-yil

Ҳокимият тадбиркорга 600 миллион сўмдан ортиқ тўлайди

Бизнес-омбудманга Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Business” ХК (корхонанинг номи ўзгартирилган) унга тегишли бино-иншооти бузилиб, компенсация тўланмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Аниқланишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан “Business” ХКга тегишли бўлган умумий майдони 137,0 кв.м бўлган савдо дўкони биноси бузиб ташланган. Ушбу нотурар бино баҳоловчи ташкилот томонидан 761.420.155 сўмга баҳоланган.

Шунингдек, етказилган зарарни қисман қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, Тошкент шаҳар, Миробод туманида жойлашган бинонинг 49,0 кв.м. майдони 155.979.409 сўмга баҳоланиб, “Business” ХКга расмийлаштириб берилган.

Таъкидлаш лозим, Фуқаролик кодексининг 206-моддасига асосан олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Аниқланган қонунбузилишларга асосан, Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорнинг манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди. Натижада, суд қарори билан жавобгарлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Муниципал активларни бошқариш марказидан “Business” хусусий корхонаси фойдасига 605.441.155 сўм компенсация тўловини ундириб бериш белгиланди.




Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение