25-Aprel, 2024-yil

Сенат қўмитасида яширин иқтисодиётни қисқартириш муаммолари ва уларнинг ҳал қилиниши юзасидан семинар ўтказилди

 

Бугун, 25 апрель куни Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан “Яширин иқтисодиётни қисқартириш: муаммо ва ечим” мавзусида семинар ўтказилди.

 

Семинарда Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қонунчилик талабларини соддалаштириш тўғрисида маъруза қилди.

 

Шунингдек, семинарда Сенат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, яширин иқтисодиётни қисқартириш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение