Бугун, 25 апрель куни Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий
ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан “Яширин иқтисодиётни қисқартириш:
муаммо ва ечим” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов яширин
иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қонунчилик
талабларини соддалаштириш тўғрисида маъруза қилди.
Шунингдек, семинарда Сенат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, яширин иқтисодиётни қисқартириш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан фикр алмашилди.