22-Aprel, 2024-yil

Жиззах вилоятида инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиши ҳар томонлама ўрганилмоқда

 Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Жиззах вилоятида инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиш ҳолати ҳамда олиб борилаётган амалий ишларни жойларга чиқиб ўрганмоқда.

 

«ССSР Holding Group» корхонасига ташриф: Шароф Рашидов туманида оҳактош қазиб олиш ва шағал ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйган мазкур корхонада Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектининг ер билан боғлиқ ҳамда бошқа масалаларини ҳал этиш бўйича тегишли таклифларини берди.

 

Инвесторлар билан учрашув: турли соҳада фаолият кўрсатувчи инвесторлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.

 

Хорижлик инвесторлар учун ажратилаётган объектлар билан танишиш: Бизнес-омбудсман хорижий инвесторлар учун ажратилаётган янги биноларни кўздан кечирди ва уларнинг қурилиш жараёнлари ҳақида маълумот олди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение