Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Жиззах вилоятида инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиш ҳолати ҳамда олиб борилаётган амалий ишларни жойларга чиқиб ўрганмоқда.
«ССSР Holding Group»
корхонасига ташриф: Шароф Рашидов туманида оҳактош қазиб олиш ва шағал
ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйган мазкур корхонада Бизнес-омбудсман
тадбиркорлик субъектининг ер билан боғлиқ ҳамда бошқа масалаларини ҳал этиш
бўйича тегишли таклифларини берди.
Инвесторлар билан
учрашув: турли соҳада фаолият кўрсатувчи инвесторлар билан учрашиб,
уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.
Хорижлик инвесторлар учун ажратилаётган объектлар билан танишиш: Бизнес-омбудсман хорижий инвесторлар учун ажратилаётган янги биноларни кўздан кечирди ва уларнинг қурилиш жараёнлари ҳақида маълумот олди.