6-Aprel, 2021-yil

Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж.Урунов Челябинск вилоятида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил билан учрашди

6 апрель куни Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж.Урунов Челябинск вилоятида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил А. Н. Гончаров билан учрашди.


Учрашув давомида томонлар тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мавжуд тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек жозибали ишбилармонлик муҳитини яратиш соҳасида тажриба алмашдилар.


Шу билан бирга, томонлар тадбиркорлик субъектларига уларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилишда, уларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини икки давлат ҳудудида тиклашда самарали ёрдам кўрсатиш учун маълумот алмашишга тайёрлик билдирди.


Эслатиб ўтамиз, 2019 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман Д. Касимов ва Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Б. Титов ўртасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение