Мамлакатимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг
ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида қаралади.
Айниқса, тадбиркорларнинг инфратузилма ва бошқа соҳадаги муаммоларини
ўз вақтида ҳал этиш фаолият самарадорлигини янада ортишига хизмат қилади. Бироқ,
айрим мансабдор шахслар томонидан тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида
кўриб чиқмаслик уларнинг айрим муаммолари ҳал этилмаслигига сабаб бўлмоқда.
Бу борада, Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан тадбиркорлик
субъектлари ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш ва айбдор шахсларни
жавобгарликка тортиш борасида тизимли чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.
Хусусан, Бизнес-Омбудсманга Косонсой туманида фаолият юритувчи
тадбиркор “Teks-L” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари мурожаат қилиб, ўз
мурожаатида жамиятга газ таъминоти филиали томонидан табиий газ учун лимит
ажратиб берилмаётганлиги ҳамда шартнома расмийлаштириб берилмаганлигини баён
қилган.
Тадбиркор мурожаати Бизнес-Омбудсман масъул ходимлари томонидан
қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, газ таъминоти филиали
томонидан табиий газ лимитлари доирасида тадбиркор билан газ етказиб бериш ва
қабул қилиш шартномаси тузилиши таъминланди.
Шунингдек, тадбиркорнинг табиий газ лимити ажратиш ва шартнома тузиш
тўғрисидаги мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаганлиги сабабли “Ҳудудгаз
Наманган” газ таъминоти корхонаси мансабдор шахсига нисбатан Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан маъмурий жавобгарлик
белгиланиб, тадбиркор ҳуқуқлари тикланишига кўмаклашилди.