Бизнес-омбудсманга Қорақалпоғистон Республикасида
фаолият юритувчи “Mustahkam-qurilish” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари МИБ
давлат ижрочисининг ҳаракатсизлиги юзасидан норози бўлиб, мурожаат йўллади.
Аниқланишича, Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг
28.11.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Qoraqalpoq inshoot” МЧЖ (номи
ўзгартирилган) ҳисобидан ундирувчи “Mustahkam-qurilish” МЧЖ фойдасига 236,9 млн
сўм асосий қарз, 25 млн сўм пеня ундириш белгиланган.
Бироқ, МИБ Нукус шаҳар бўлими давлат ижрочиси
томонидан мазкур ижро иши юзасидан тадбирконинг бир неча маротаба мурожаат
қилишига қарамай ижро ҳаракатлари олиб борилмаган ва турли важлар билан қарздор
мулкини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш рад этилган.
Бизнес-омбудсман девони ходимлари аралашуви билан қарздорнинг
хатловга олинган Нукус шаҳридаги кўчмас мулк объекти 19.02.2024 йил куни
электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилиши таъминланди.
Келгусида аукцион савдодан тушган пул маблағлари
қарздорликни ундириш учун йўналтирилади.