5-Aprel, 2021-yil

Бизнес-омбудсман кредит муддатларини узайтириш тўғрисидаги мурожаатларни ўрганмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.Қўчқоровнинг раҳбарлигида 2021 йил 3 апрелда ўтказилган сайёр қабулда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатувчи бир қатор тадбиркорлар томонидан олинган кредитлар муддатини узайтиришда амалий ёрдам бериш сўраб мурожаат қилганлар.


Сайёр қабулда берилган топшириққа асосан Бизнес-омбудсман девонининг ходимлари ва “Миллий банк” АЖ мутасаддилари томонидан жорий йилнинг 5 апрель куни тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.


Сайёр қабулда тадбиркорлар томонидан коронавирус пандемияси сабабли ўрнатилган чекловлар натижасида режалаштирилган фойда кўрсаткичларини бажара олмаганлиги ва молиявий аҳволи ёмонлашганлиги сабабли кредитлар муддатини 3-5 йилга узайтиришда амалий ёрдам бериш сўралди.


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение