Бизнес-омбудсман томонидан Қашқадарё вилояти Қарши
туманида фаолият юритувчи “Soft trade” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбарининг мурожаати ўрганилди.
Аниқланишича, мустақил баҳолаш корхонаси томонидан баҳоланган
кўчмас мулкнинг қиймати Давлат кадастрлари палатаси Қарши туман бўлими томонидан инобатга олингандан сўнг,
МЧЖ томонидан
2022-2023 йиллар бўйича ҳисобланган мол-мулк солиғи суммасини камайтиришга
қайта ҳисобот юборилган.
Натижада, МЧЖнинг мол-мулк солиғидан 116,2 млн сўм
ортиқча солиқ тўлови ҳосил бўлган.
Шунингдек, МЧЖ томонидан вилоят солиқ бошқармасига
мавжуд ортиқча тўловни қайтарилиши юзасидан бир неча бор қилган мурожати эътиборсиз
қолган.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси
ходимлари томонидан мурожаатдаги ҳолат бўйича ортиқча маблағни қайтарилиши
қонуний талаб қилиб, вилоят солиқ бошқармасига сўров хати юборилди.
Вакил девони ходимларининг
қонуний талабига кўра, вилоят солиқ бошқармаси томонидан юридик шахслардан
олинадиган мол-мулк солиқ (44-код) тўловидан мавжуд ортиқча маблағ бўйича
хулоса қилиниб, ҳудудий Ғазначилик бўлинмасига тақдим этилди ва МЧЖнинг мол-мулк солиғидан 116,2 млн сўм ортиқча
солиқ тўлови банкдаги ҳисоб-рақамига қайтарилишига эришилди.
Бизнес омбудсман девони етакчи инспектори
Муҳаммадали Исмаилов