21-Fevral, 2024-yil

Бир йилдан буён пулини ундиролмаётган тадбиркорга қарздорлик тўлаб берилди

Бизнес-омбудсманга Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи "Fortuna Biznes" МЧЖ (номи ўзгартирилган) директори Ургут ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги билан  тузилган шартномага асосан етказиб берилган товарлар учун қарийб бир йилдан буён тулов қилинмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат йўллади.

Аниқланишича, 2023 йил 30 январь куни бўлиб ўтган очиқ танловларда  "Fortuna Biznes" МЧЖ лот ғолиби бўлган ҳамда тадбиркор ва Ургут ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги ўртасида 28 млн сўмлик қуёш панеллларини етказиб бериш бўйича шартнома расмийлаштирилган.

Бироқ, тадбиркор ўз вақтида шартномада белгиланган товарларни етказиб берганлигига қарамай, тадбиркорга турли бахоналар билан пул маблағлари ўтказилиши рад этиб келинган.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг масаласи оз фурсатда ижобий хал бўлди ва унга 28 млн сўм қарздорлик тўлаб берилишига эришилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение