20-Fevral, 2024-yil

Ойлик иш ҳақи бўйича қарздорлик ёпилди

Orient Logistiс” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбарининг МИБ Урганч туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ҳисоб рақамига тақиқ қўйилганлиги сабабли иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ижтимоий солиқ бўйича тўловларни амалга оширолмаётганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат йўллади.

Аниқланишича, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 ноябрдаги ажримига асосан “Orient Logistiс” МЧЖнинг хисоб рақамидаги қарийб 400 млн сўм пул маблағларини (иш ҳақи, бюджет ва бюджетдан ташқари қисмини) хатлаб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Бироқ, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувни қарздор “Orient Logistiс” МЧЖнинг банк ҳисоб рақамидаги пул маблағларини хатлашда иш ҳақи, бюджет ва бюджетдан ташқари тўловлар учун зарур бўлган сумма хам қўшиб ҳисобланган.

Натижада тадбиркор ишчиларга ойлик беролмаган ва ишчилар ўртасида норозилик келиб чиқишига сабаб бўлган.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан Жамиятнинг ҳисоб рақамидаги маблағларнинг иш ҳақи, бюджет ва бюджетдан ташқари тўловлар учун зарур бўлган қисмига қўйилган тақиқ бекор қилинишига эришилди ва ишчиларга 46 млн сўм миқдорида ойлик иш ҳақи бўйича тўловлар тўлаб берилди.

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение