Зарбдор туманида фаолият юритувчи “Zarbdor beef” МЧЖ раҳбари Зомин туманлараро иқтисодий судининг қароридан норози бўлиб, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат йўллаган.
Аниқланишича, Зарбдор тумани, Шарқ Юлдузи ҚФЙ ҳудудида
жойлашган Зарбдор туман ҳокимлиги балансидаги “Собиқ молхона биноси” 2020 йил 15 сентябрда электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган ва фуқаро Х.У. 2020
йил 15 сентябрдаги баённомага асосан танлов ғолиби деб топилган.
Шунга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах
вилояти ҳудудий бошқармаси, фуқаро Х.У. ва Зарбдор туман ҳокимияти ўртасида
2020 йил 23 сентябрь куни олди-сотди шартномаси имзоланган.
Шартномага мувофиқ, фуқаро Х.У. 24 ой муддатда 1,5
млрд сўм инвестиция киритиш, 10 нафар янги иш ўринларини яратиш ҳамда объект негизида
“Чорвачилик” лойиҳасини бажариш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома асосида 2021 йил 12 июль куни 64-сонли
қўшимча келишув битими тузилган ва фуқаро Х.У.нинг барча ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари
“Zarbdor beef” МЧЖга ўтказилган.
Бироқ, Агентликнинг ҳудудий бошқармаси олди-сотди шартномаси
бўйича мажбуриятлар, инвестиция шартлари лозим даражада ва белгиланган
муддатларда бажарилмаганлиги, янги иш ўрни яратилмаганлиги важи билан Зомин туманлараро
иқтисодий судига шартнома ва қўшимча келишув битимини бекор қилиш ҳамда жамиятга
нисбатан 232,7 млн сўм жарима қўллаш тўғрисида даъво аризаси киритган.
Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 июлдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, томонлар ўртасида
2020 йил 23 сентябрда тузилган олди-сотди шартномаси ҳамда 2021 йил 12 июлдаги қўшимча келишув битими бекор қилиниб, бошқарма фойдасига 35,5 млн сўм
жарима ундириш белгиланган.
Суднинг ушбу қарори апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, суднинг биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз ва келтирилган шикоят қаноатлантирмасдан қолдирилган.
Ваҳоланки, Биринчи инстанция ва апелляция инстанциясида қуйидаги ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан қарор чиқарган.
Биринчидан, мулк
2021 йил июлда “Zarbdor
beef” МЧЖ га ўтказилган бўлиб, ўша вақтда объект таъқиқда
бўлганлиги учун инвестиция киритиш мажбурияти узрли сабабларга кўра 10 ойга
кечиккан.
Суд қарорларини
чиқариш вақтида эса объектда тадбиркор томонидан бажарилган ишлар тўлиқ ўрганилмаган.
Ваҳоланки объектда инвестицион мажбуриятлар бўйича белгиланган ишлар
белгиланган мудаттларлардан кеч бўлсада, якунига етказилган.
Вакил девони томонидан мурожаатда келтитирилган важлар тўлиқ ўрганиб чиқилган ва Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарори юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти киритилган.
Мазкур кассация шикояти Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида кўриб чиқилиб, биринчи инстанциянинг 2023 йил 20 июлдаги ва апелляция инстанциясининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорлари бекор қилинди ва тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.