17-Fevral, 2024-yil

Тадбиркор мурожаатига ўз вақтида жавоб қайтармаган бошқарма бошлиғи маъмурий жавобгарликка тортилди

Бизнес-омбудсманга Андижон шаҳридаги фаолият юритувчи “Green Tex” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига қилган мурожаатлари бўйича жавоб олмаганлиги юзасидан амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.


Аниқланишича, Жамият томонидан 2023 йил 3 ноябрда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига мурожаат қилинган бўлиб, орадан икки ойдан ортиқ вақт ўтишига қарамай, мурожаатига жавоб юборилмаган.


“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига кўра ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.


Шу боис, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мансабдори Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 43-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение