Тошкент вилоятида фаолият юритувчи “JIHOZ
FAYZ ” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари Бизнес-омбудсманга мурожаат қилиб
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар бўлими томонидан жамиятнинг
ҳисоб рақамидан ортиқча ундириб олинган пул маблағларини қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаат
қилган.
Аниқланишича, Жамият
банкдан 350 млн сўм кредит олган бўлиб, асосий қарздорлик бўйича тўловларни ўз
вақтида амалга оширолмаганлиги сабабли Янгийўл туман МИБ томонидан тўловлар
ундирилган. Бироқ, қарздорлик суммаси 359 млн сўм бўлишига қарамай,
тадбиркорнинг ҳисобрақамидан 10 млн сўм ортиқча ундирилган. Ортиқча ундирилган суммани
қайтариш бўйича МИБ га қилган мурожаати эса натижа бермаган.
Вакил девони ходимлари
аралашуви билан жамиятдан ортиқча ундирилган тўлов
тўлиқлигича корхонанинг ҳисоб рақамига қайтарилиши таъминланди.
***
Қашқадарёлик тадбиркор электр энергияси бўйича қўшимча
техник шарт берилмаётганлиги ва бунинг натижасида лойиҳа ишга тушиши
кечикаётганлиги масаласида Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.
Аниқланишича, Жамият томонидан хитойдан ускуна ҳарид
қилиш мақсадида банкдан 2 млрд сўм кредит олинган. Ускунани ишга тушириш
вақтида унга техник шарт орқали берилган 70 кВт қувват етмаганлиги сабабли 160
кВт электр энергияси учун техник шарт беришни сўраб Қишқадарё вилоят “Ҳудудий электртармоқлари”
АЖга мурожаат қилган.
Бироқ, унга керакли бўлган қувват берилмаганлиги
лойиҳанинг ишга тушиши кечикиши ва кредит бўйича хам тўловларда хам муаммо
юзага келтирган.
Бизнес-омбудсман девони ходимларининг аралашуви билан
қисқа фурсатда тадбиркорга етарли электрэнергияси қуввати берилиши таъминланди.