31-Mart, 2021-yil

Нега тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқи билан кўп тушунмовчиликлар мавжуд?

Қашқадарё вилоятида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари манфаатларига зид тарзда қарор қабул қилиш ҳолатлари аниқланди.

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида фаолият юритувчи “Бобур уғли Ҳумоюн” фермер хўжалиги Қарши тумани ҳокимлиги билан тузилган ижара шартномага асосан ер майдонидан фойдаланиб келган. Аммо, мазкур шартнома фермер хўжалиги раҳбари ва ҳокимлик ўртасида келишувга эришилмаган ҳолда Қарши тумани Кенгашининг қарори билан бекор қилинган.

Худди шундай ҳолатга Ғузор туманидаги “Жалолиддин Жилоси” ва Миришкор туманидаги “Нарзикулов Ражаб Бердиевич” фермер хўжаликлари учраган. Мазкур фермер хўжаликлари туман ҳокимликлари билан ер майдонларидан фойдаланиш бўйича ўзоқ муддатли ижара шартномаларини тузган. Халқ депутатлари Кенгашининг қарори билан фермер хўжаликларига тегишли ер майдонлари заҳирага қайтарилган.

Қонунчиликка мувофиқ халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фермер хўжаликлари ва туман ҳокимлиги ўртасидаги шартномавий муносабатларни тартибга солиш ваколатига эга эмас.

Айтиб ўтилган қонунбузарликларга мувофиқ халқ депутатлари Миришкор, Ғузор ва Қарши туман Кенгаши қарорларининг қонунийлигини ўрганиш ва шунга кўра қарорларнинг фермер хўжаликларининг манфаатларига зид бўлган қисмларини бекор қилиш юзасидан Олий Мажлис Сенатига Бизнес-омбудсман томонидан хат киритилди.

Ушбу ҳолат Олий Мажлис Сенати томонидан ўрганиб чиқилди ва Сенатнинг қарори билан Миришкор, Ғузор ва Қарши туманлари халқ депутатлари Кенгашлари қарорларининг тегишли қисмлари бекор қилинди. Таъкидлаш жоизки, тадбиркорликка оид Халқ депутатлари Кенгашлари қарорининг Сенат томонидан бекор қилиниши биринчи маротаба юзага келмоқда. 


Ўзбекистонда мулкнинг дахлдорлиги


Мулк далҳдорлиги муаммоси узоқ вақтлардан бери Ўзбекистонда долзарб муаммолардан бери ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ер ажратиш тизими яқин орада танқид қилинди. Тадбиркорларнинг мулкий ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги ва ушбу муаммолар депутатлар томонидан кўтарилмаслиги қайд этилди.


Нега мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш муҳим?

 

Аҳолининг ўсиши давом этар экан, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган глобал талаб ҳам ўсиб боради. Барқарор ва тенг ҳуқуқли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун кўп қиррали ва кенг қамровли глобал стратегия зарур. Ушбу йўналишда тадбиркорларнинг, жумладан фермер хўжаликларининг мулк ҳуқуқлари бузилмаслигига ишонч бўлиши лозим.

Ҳозирда эса тадбиркорлар уларнинг мулкий ҳуқуқлари бузилмаслигига тўлиқ ишонмаслиги мумкин ва бунга айрим мутасаддиларнинг ноқонуний ҳаракатлари сабаб бўлмоқда.

Шу билан бирга, бугунги кунгача Ўзбекистонда бу йўналишда сезиларли ўзгаришлар рўй берган. 2020 йилдаги Иқтисодий эркинлик кўрсаткичига кўра, Ўзбекистонда мулкнинг дахлсизлиги 2019 йилга нисбатан 11,5% кўтарилган. Ушбу кўрсаткичлар мулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш мамлакатимизда аҳамиятга эгалиги ва ушбу йўналишда ижобий ўзгаришлар юз бераётганлигидан далилдир.

Ўзбекистон аҳолисининг ярими шаҳардан четда яшаётганини ҳисобга олсак, қишлоқ хўжалиги ушбу аҳолини иш ва даромад манбаи билан таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг 2020 йилдаги асосий кўрсаткичларига кўра Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг ҳажми 252 485,7 миллиард сўмни ташкил этди. Бу эса бошқа соҳаларнинг кўрсаткичларидан ўртача айтганда икки баравар юқоридир.

Мансабдор шахслар уларга юклатилган вазифаларни белгиланган тартибда бажариб, улар томонидан аҳоли ва тадбиркорларнинг манфаатларига риоя қилинса, бундан анча юқори кўрсаткичларга эришиш мумкин. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение