3-Fevral, 2024-yil

Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари Бизнес-омбудсман ҳимоясида

Фарғонада фаолият кўрсатувчи “Нурхон” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари вилоят солиқ органлари томонидан ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасини жамиятга қайтариш юзасидан мурожаат қилган. Шунга қарамай, Фарғона вилояти солиқ идораси ходимлари томонидан мурожаат асоссиз равишда рад қилинган.

Бундан норози бўлган тадбиркор ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Натижада Фарғона вилояти солиқ бошқармасининг 17.01.2024 йилдаги “Қўшилган қиймат солиғи салбий фарқ суммаси ўрнини қисман қоплаш тўғрисида”ги қарорига асосан жамиятга 1,1 мрлд сўм пул маблағлари қайтарилиши белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение