31-Yanvar, 2024-yil

Тадбиркорлар диққатига: Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та йўналиши кесимида 2024 йил учун амалий чора-тадбирлар (295 та) ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (117 та) рўйхатлари белгиланмоқда.

Лойиҳада, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

 2024 йил 1 мартдан маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофот жамғармаси 600 миллион сўм миқдорида хорижий тиллар (“Ибрат фарзандлари”) мусобақаси, киберспорт ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилади;

оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилади;

2024 йил 1 майдан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади.

Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/93447

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение