“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни
қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги
Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030”
стратегиясининг 5 та йўналиши кесимида 2024 йил учун амалий чора-тадбирлар (295
та) ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (117 та) рўйхатлари белгиланмоқда.
Лойиҳада, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
2024 йил 1 мартдан
маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофот
жамғармаси 600 миллион сўм миқдорида хорижий тиллар (“Ибрат фарзандлари”)
мусобақаси, киберспорт ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилади;
оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган
кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилади;
2024 йил 1 майдан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун
мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади.
Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/93447