31-Mart, 2021-yil

Расмий баёнот

Электрон ОАВларда Сирдарё вилоятидаги тадбиркор аёлнинг “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё ҳудудий бўлимининг хатти-харакатларидан норозилиги юзасидан мурожаат ёритилган. Ушбу мурожаат Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди.

Боёвут туман электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчи-тадбиркор, яъни “Қўштепа Сервис” оилавий корхонаси раҳбари Раъно Турсунхоновага ўз ҳисобидан трансформатор пункти ўрнатилиши тўғрисида ортиқча талаблар қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”га асосан маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларидаги электр энергиясини ҳисобга олиш электрон асбобларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд (жумладан, индукцион) ҳисобга олиш асбоблари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан алмаштирилади.

Шуларга асосан, тадбиркорга асоссиз техник шарт қўйган Боёвут туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи К. Абдалиев ва бош мухандис Н. Акбаровларга нисбатан қатъий чора кўриш масаласи Боёвут туман прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение