19-Yanvar, 2024-yil

1 йилда 300 та учрашув

2023 йилда Бизнес-омбудсман девони ходимлари иштирокида ҳудудларда 300 дан ортиқ семинарлар, мулоқот ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қабул қилинаётган қонун-ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича ўтказилган мазкур тадбирларда 15 мингга яқин тадбиркорлар иштирок этди.

 

Эришилган асосий натижалар:

– Тадбиркорларга қонунчиликдаги ўзгаришлар ва уларнинг бизнесга таъсири ҳақида сўнгги маълумотларни олиш имконияти яратилди.

– Вакил девони ходимлари томонидан қонунчиликдаги тадбиркорликка оид янгиликлар оддий тилда тушунтириб берилди.

– Бизнес-омбудсман ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот ва фикр алмашиш платформаси яратилди.

– Ушбу учрашувларда адолатли ва самарали ечимларга эришиш мақсадида тадбиркорларнинг фикр ва таклифлари инобатга олинди.

– Махсус қўлланмалар, брошюралар ва онлайн ресурслар ишлаб чиқилиб, ахборот базаси ва тадбиркорлар учун материаллардан фойдаланиш имконияти яхшиланди.

Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение