2023 йилда Бизнес-омбудсман девони ходимлари иштирокида
ҳудудларда 300 дан ортиқ семинарлар, мулоқот ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қабул
қилинаётган қонун-ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича
ўтказилган мазкур тадбирларда 15 мингга яқин тадбиркорлар иштирок этди.
Эришилган асосий натижалар:
– Тадбиркорларга қонунчиликдаги ўзгаришлар ва уларнинг
бизнесга таъсири ҳақида сўнгги маълумотларни олиш имконияти яратилди.
– Вакил девони ходимлари томонидан қонунчиликдаги
тадбиркорликка оид янгиликлар оддий тилда тушунтириб берилди.
– Бизнес-омбудсман ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот ва
фикр алмашиш платформаси яратилди.
– Ушбу учрашувларда адолатли ва самарали ечимларга эришиш
мақсадида тадбиркорларнинг фикр ва таклифлари инобатга олинди.
– Махсус қўлланмалар, брошюралар ва онлайн ресурслар ишлаб
чиқилиб, ахборот базаси ва тадбиркорлар учун материаллардан фойдаланиш
имконияти яхшиланди.
Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!