27-Dekabr, 2023-yil

Наслчилик субъектларига солиқ имтиёзлари берилди

“Наслчилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-403-сон, 25.12.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзи муддати иқтисод қилинган маблағларни асосий фаолиятни ривожлантиришга йўналтириш шарти билан 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад ички истеъмол бозорини гўшт, сут, тухум маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик озуқа базасини кенгайтириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ошириш, наслчилик соҳасига хусусий инвестициялар ҳажмини янада кўпайтиришдир.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение