25-Mart, 2021-yil

Тадбиркорнинг савдо шаҳобчасини сабабсиз олиб кетган мансабдор шахслар жазоланди


Якка тартибдаги тадбиркор А.Т. Джабаров Тошкент шаҳридаги бўш турган ер майдонида кўчма савдо шаҳобчасида ўз фаолиятини юритиб келган эди. Аммо туман ҳокими ўринбосари ва ИИО ФМБ профилактика инспектори томонидан мазкур шаҳобча асоссиз олиб кетиб қолинган.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш юзасидан Бизнес-омбудсман девонининг ходимлари томонидан туман ҳокими ўринбосари суҳбатга чақирилди, аммо мансабдор шахснинг келиши таъминланмади. Шу билан бирга, мансабдор шахслар томонидан тадбиркорнинг мулки олиб қўйилиши юзасидан асослантирувчи жавоб ҳам тақдим этилмади. 

Бизнес-омбудсманнинг қонуний талаблари ижроси таъминланмаганлиги сабабли туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Ф.Н.Н.га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди ва Жиноят ишлари бўйича судга юборилди. Суд қарори билан туман ҳоким ўринбосари жарима солиш сифатида маъмурий жавобгарликка тортилди.

Профилактика инспекторининг ҳаракатлари юзасидан туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилиб қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение