30-Noyabr, 2023-yil

Ўзбекистон нуфузли халқаро тадбирга мезбонлик қилмоқда

 

Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II глобал форум бошланди.

 

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда вакил девони вакиллари иштирок этмоқда.

 

Форумда хорижий давлатларнинг парламентлари аъзолари, сиёсий ва жамоат арбоблари, барқарор ривожланиш соҳасидаги етакчи халқаро экспертлар, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилган.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение